ТЕСТ: “ШАХСДАГИ АСОСИЙ ЭҲТИЁЖЛАРДАН ҚОНИҚҚАНЛИК ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШ”

0

Йўриқнома: қуйида 15 та жумлаларни бир-бирига қиёслаб, жуфт-жуфт қилиб баҳоланг. М.: аввал биринчи қаторни иккинчи билан, учинчи билан ва ҳоказо, кейин иккинчи қаторни учинчи, тўртинчи ва шу тарзда охиригача. Катакчаларга баҳони ёзишда қайси ўриндаги маъқул бўлса, ўша сонни катакка ёзинг. М.: агар биринчи қатор aилан иккинчи қаторои таққослаганда, иккинчи маъқул бўлса, демак, “1” сонининг тагидаги катакчага “2” сонини ёзасиз. Танлаш пайтида ичингизда “Мен хоҳлаган бўлардим” деб туриб баҳоланг.

  1. Обру-эътиборга сазовор бўлишни.
  2. Одамлар билан илиқ, самимий муносабатларда бўлишни.
  3. Ўзимнинг келажагимни таъминлаш.
  4. Ҳаёт учун етарли маблағга эга бўлиш.
  5. Яхши суҳбатдошларга эга бўлиш.
  6. Ўз мавқеимни мустаҳкамлаш.
  7. Ўз куч ва қобилиятларимни кучайтириш, ривожлантириш.
  8. Моддий жиҳатдан бекаму-куст бўлишни таъминлаш.
  9. Маҳорат ва билимдонликни ошириш.
  10. Нохуш ҳодисалардан йироқ бўлиш.
  11. Янгилик ва кашфиётларга интилиш.
  12. Ўзгаларга таъсир кўрсатувчи нуфузга эга бўлиш.
  13. Яхши нарсаларни харид қилиш.
  14. Бутун куч-маҳоратни талаб қилувчи иш билан шуғулланиш.
  15. Бировларнинг мени доимо тушунишларига эришиш.

Жавоблар варақаси:

123456789101112131415
               
              
             
            
           
          
         
        
       
      
     
    
   
  

Тест калити:

а) Ишни тугатгач, ҳар бир танловимизга тўғри келган баллар миқдорини ҳисоблаб чиқдик.

5 та энг кўп бал олган жумлани танлаб олиб, уларни иерархик тарзда жойлаштирдик. Булар шахсдаги ассосий эҳтиёжлар саналади.

б) Шу 5 та эҳтиёжнинг қондирилиш даражаси аниқлаш учун ҳар бирининг балини қуйидаги жадвалда келтирилган 5 та секциядаги бўйича ҳисобланг:

Параметрларнинг А.Маслоу эҳтиёжлар иерархияси

бўйича жамланмаси

1.Моддий эҳтиёжлар:4813
2.Хавфсизлик эҳтиёжлари:3610
3.Ижтимоий (шахслараро) эҳтиёжлар:2515
4.Тан олиниш эҳтиёжи:1912
5.Ўзини кўрсатиш, рўёбга чиқариш эҳтиёжи:71114
Akme.uz

Натижа:

Ҳар бир секцияда тўпланган балларни аниқлаб, уларни пастдаги графикнинг вертикал ўқига жойлаштиринг. Ҳар бир балнинг нўқтаси бўйича умумий натижалар графигини чиқаринг, уларнинг ўша 5 та эҳтиёжлар қондирилишининг зоналарига нисбати бўйича хулоса чиқаринг.

Натижалар графиги: Akme.uz

    Эҳтиёжларнинг қониққанлик даражаси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

40 + = 42

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Ma\'lumotlar himoyalangan !