ТЕСТ: “ИРОДАНГИЗ ҚАЙ ДАРАЖАДА?”

0

Ирода – инсоннинг  ўз  фаолияти, ҳатти-харакатларини  ва хулқ-атворини онгли  ҳолда бошқаришидир.

         Қуйида ирода  кучини  аниқлайдиган Р.С.Немов томонидан  ишлаб  чиқилган  методикани  эьтиборингизга  ҳавола  қиламиз.

Кўрсатма:  Тест 20 та  саволдан  иборат.  Ҳар бир  саволга  бир  қанча  жавоблар  кўрсатилган. 

1. Сиз  ўз  хулқ-атворингизнинг  атрофдаги  одамларга  қандай  таьсир кўрсатаётганлиги ҳақида  тез-тез бош  қотириб  турасизми?

А)  жуда  кам;

Б)  кам;

В)  тез-тез;

С)  жуда тез-тез.                                                                                            

2.Сизда  ўзингиз  ишонмасангизда, ўзгаларга қасдлашиб, қайсарлик билан бирор  нарсани  тасдиқлаб  турадиган  ҳолат  бўлиб турадими ?

А) ҳа

Б) йўқ

3. Сиз  қуйида  келтирилаётган  сифатлардан  одамларда  кўпроқ қайси бирини  қадрлайсиз?

А) қатъиятни;

Б) кенг фикрлашни;

В) ўзини  кўрсата  олишни.

4. Сизда  ўтакетган  расмиятчиликка мойиллик борми?

А) ҳа;

Б)  йўқ.

5. Ҳаётингизда  содир бўладиган  кўнгилсизликларни  тез унутиб  юбора  оласизми ?

А)  ҳа;

Б)  йўқ.

 6. Ўз хулқатворингизни  таҳлил  қилишни  ёқтирасизми ?  

А)  ҳа;

Б)  йўқ.

7. Сизга яхши таниш бўлган одамлар орасида туриб, Сиз:

А) шу даврада  амал  қилинадиган   одоб-аҳлоқ қоидаларини сақлашга харакат қиласиз;

Б)  ўзингизни  сақлашга  интиласиз.

8. Қийин вазифани бажаришга киришишдан олдин сизни

  кутаётган  муаммолар  ҳақида ўйлашга ҳаракат қиласизми?       

А)  ҳа;

Б) йўқ.

9. Қуйидаги ҳусусиятлардан  қайси  бири  сизга  кўпроқ тўғри келади?

А)  хаёлпараст;

Б)  кўнгли очиқ.

В)  ишда қатъиятли;

Г)  пухта, саранжом –саришта;

Д)  фалсафа ўқишни яхши кўради;

Е)  ҳовлиқма.

10. У ёки бу масалани муҳокама қилганда Сиз:

А)  кўпчиликнинг фикридан фарқ қилсада, ҳар доим ўз нуқтаи назарингизни  айтасиз;

Б) шундай вазиятда  яхшиси жим туришга ва ўз  фикрингизни айтмасликка харакат қиласиз;

В) ташқи томонлама кўпчиликни  қўлласангиз-да,  ичингизда ўз фикрингизда  қоласиз;

Г) ўз шахсий фикрингиздан воз кечиб, ўзгаларнинг фикрини қабул қиласиз.

11.  Сизда, раҳбарингизнинг  кутилмагандан  йўқлаши қандай ҳиссиётни юзага келтиради?

А) ғашим келади;

Б) хавотирланаман;

В) ташвишланаман;   

Г) ҳеч  қандай  ҳиссиёт  чақирмайди.

12.Мунозара қизиб кетган ҳолатда сизнинг суҳбатдошингиз  шахсингизга тегадиган гаплар билан  ҳақорат қилса, Сиз:

А)  шундай жавоб берасиз;

Б)  бунга эътибор бермайсиз;

В)  намойишкорона ҳақорат қиласиз;

Г)  тинчланиш учун у билан суҳбатни тўхтатар эдингиз.

13.  Агар сизнинг  қилган ишингизни  яроқсиз деб топишсалар,  унда Сиз:

А)  афсусланасиз;

Б)  уялиб кетасиз;

В)  ғазабингиз келади.

14.  Сиз тўсатдан  ноқулай аҳволда қолсангиз, бунда биринчи навбатда кимни айблайсиз?

А)  ўз-ўзимни;

Б)  тақдирни, омадсизлигимни;

В)  ўзгаларни.

15.  Атрофингиздаги  одамлар сизнинг билим ва қобилиятларингизни  қадрига етишмаётгандай туюлмаяптими?

А) ҳа

Б) йўқ.

16. Дўстларингиз ёки ҳамкасбларингиз сизни мазаҳ қилишса, устингиздан кулишса, унда  Сиз:

А) улардан  жаҳлингиз чиқади;

Б) улардан узоқлашишга ҳаракат қиласиз;

В) ўзингиз уларга қўшилиб ўзингизнинг устингиздан куласиз;

Г) эьтибор қилмагандай кўринсангизда, ичингизда ғазабланасиз.

17.  Сиз шошиб турганингизда одатда қўядиган жойингиздан нарсани топа олмасангиз  унда. . .

А) жимгина ўша нарсани излашга тушасиз;

Б) бошқаларни тартибсизликда айблаган ҳолда излай бошлайсиз;

В) керакли нарсани уйда қолдириб, чиқиб кетасиз.

18. Сизни одатда дарғазаб қилади. . .

А) олдига зудлик билан кириш зарур бўлган қандайдир раҳбарнинг қабулхонасидаги узун навбат;

Б) жамоат транспортидаги ур-йиқит;

В) бир масала юзасидан битта жойга бир неча марта қатнаш зарурияти.

19. Ким биландир мунозарани тугатгандан сўнг ҳам ўз нуқтаи- назарингизни ҳимоя қиладиган янги исботларни фикран ўйлаб бошлайсизми?

А) ҳа;

Б) йўқ.

20. Бирорта қийин ишни бажаришда ёрдамчи олишингизга тўғри келиб қолса, сиз қуйидагилардан қайси бирини танлайсиз?

А) ижрочи, аммо ташаббускор бўлмаган одамни;

Б) ўз ишини биладиган, аммо талашиб – тортишадиган ва қайсар одамни;

В) иқтидорли, бироқ дангаса одамни.

Akme.uz

14 ва ундан кам балл – Бундай кишиларнинг иродаси кучсиз бўлади.

15-25 баллгача Кучли иродали ва мулоҳазали киши эканлигидан далолат.

26-38 баллар Иродаси ўта кучли, ўзига бино  қўйган киши.

38дан юқорибалл Ироодаси кучли, характери рисоладагидек, бироқ ўзини тўғри баҳолай олмайдиган киши.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

− 1 = 6

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

Kirish Yopish
error: Ma\'lumotlar himoyalangan !