ТЕСТ: “ТАДБИРКОРЛИК ҚОБИЛИЯТИНГИЗ ҚАЙ ДАРАЖАДА?”
АҚШда кишиларнинг мустақил бизнес билан шуғулланиш қобилиятига эга ёки йўқлигини аниқлаш учун кўплаб усуллардан фойдаланилади. Қўйидаги тест Америка кичик бизнеси бўйича қўлланмадан олинган. Берилган 4 та вариантдан биттасини танланг ва тегишли сонни (4,3,2,1 )ёзиб қўйинг.
Агар ўзингизнинг кучсиз жиҳатларингизни билиб олсангизу, лекин ўз ишингизни йўлга қўйишни истасангиз, буни амалга оширишингиз учун барча имкониятлар бор. Фақат бунинг учун ҳамкорингиз, яъни жамоангизни ўз кучсиз жиҳатларингизни қоплайдиган қилиб танлашингиз керак бўлади.
Масалан: Сизда ташкилотчилик ва сермулоҳазалилик қобилияти етишмаса, жамоангизда ушбу қобилиятлар эгаси бўлиши зарур.
Ўйлаймизки, сизда ишбилармонлик ва ташкилотчилик қобилиятлари мужассам!
Хислатлар | 4 | 3 | 2 | 1 |
Ташаббус корлик | Ўта самимий. Қўшимча топшириқ излаб юради. | Топшириқни бажаришда топқир ва қатьий. | Зарур ишларни раҳбар кўрсатмасисиз бажаради. | Ташаббускор эмас, кўрсатма кутади. |
Бошқаларга муносабати | Кишиларга ижобий ва дўстона қарайди. | Сермулозамат ёқимли муносабатда бўла олади. | Баьзан у билан ишлаш қийин. | Қизиққон, киришимли эмас. |
Масъулият | Топшириқларни бажаришга масъулият билан ёндашади. | Оғринибгина бўлсада, топшириқларни бажаради. | Топшириқларни истамай қабул қилади. | Ҳар қандай топшириқни бажаришдан ўзини олиб қочади. |
Ташкилотчилик қобилияти | Кишиларни ишонтира олади ва фактларни мантиқан тўғри туза олади. | Қобилиятли, ташкилотчи. | Ташкилотчи лик қобилия ти ўртача. | Ташкилотчи лик қобилияти қониқарсиз. |
Сардорлик | Кучли, дарров ўзига нисбатан ишонч уйғотади. | Усталик билан самарали буйруқлар бера олади. | Эргаштирув чан. | Эргашувчан. |
Қатьиятли | Аниқ ва тезкор | Асосли ва эҳтиёткор. | Тезкор, фақат кўп хато қилади. | Шубҳаланув чан ва қўрқоқ. |
Ўжарлик | Мақсадга интилувчан, уни қийинчилик билан чўчитиш осон эмас. | Доимий қаттиқ, ўзини зўрлаб ишлайди. | Қатьиятлиги ва ўжарлиги ўртача. | Ўжарлиги деярли йўқ. |
Натижалар талқини:
25-28 баҳо. Демак, сиз бемалол тадбиркорлик билан шуғуланишингиз мумкин. Бунга қобилиятингиз ҳам, етарли билимингиз ҳам мавжуд. Қатъиятингиз боис бошлаган ишингизни охиригача етказмасдан қўймайсиз. Қаттиққўллигингиз баъзиларга ёқимли бўлмаса-да, аммо бусиз илож ҳам йўқ.
21-24 баҳо. Демак, ишбилармонлик қобилиятингиз яхши. Ушбу соҳада катта ютуқларга эришмасангиз-да, аммо, талайгина ишларни амалга оширишингиз мумкин. Баъзан, сиз ўз дунёқарашингиз нуқтаи назаридан, бирон қарор қабул қилишга қийналасиз. Шундан бўлса керак, яқинларингиз маслаҳатига қулоқ тутишга ҳаракат қилиб кўрасиз.
17-20 баҳо. Тадбиркорлик қобилиятингиз ўртача ҳисобда. Сиз учун оғир бўлса-да, аммо орзуингиздаги тадбиркорлик соҳасидаги чўққилар сиз учун қўл етмас бўлиб қолавериши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини айтиш жоиз. Аммо ўз истагингизда ишлашни давом эттиринг. Зеро омад, қушини ушлаб қолиш ҳам муваффақият гаровидир.